Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2024-01-30 13:13:12 245
Сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ва туман прокурори Отабек Тошматовлар 2-сектор ҳудудидаги Пандигон маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар иштирокида “Сайёр қабул” ўтказдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид 41 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида 22 та мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ижобий ҳал этилиб, 10 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этган 9 та мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.