Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида “Китобхонлик ҳафталиги” старт олди.

×

 2024-04-22 13:32:55    61

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда кейинги йилларда китобхонлик маданиятини ошириш борасида ҳаётга жорий этилаётган кўплаб лойиҳалар мутолаа маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Туманимиздаги Ахборот кутубҳона марказида бошланган "Китобхонлик ҳафталиги" туманимизда ҳам китобсеварлар сафи тобора кенгайиб бораётганини яна бир карра тасдиқламоқда. 
Ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Мадиёржон Туримов ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Миролимжон Жалоловлар бу йилги баҳор маънавий юксалиш, янгиланиш баҳори сифатида туманимиз тарихида алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.
Дарҳақиқат, кейинги пайтларда вилоятимизда, қолаверса туманимизда китобхонлик маданиятини юксалтиришга оид маънавий-маърифий тадбирлар кенг ўтказилиб келинмоқда

26 апрелга қадар давом этадиган ҳафталик доирасида тақдимот, мулоқот, учрашув, давра суҳбатлари, маҳаллаларга махсус библиобуслар воситасида китоб тақдим этиш тадбирлари ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўтказилади.