Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Пенсионер фуқарода қачон жамғарилган пенсия маблағларини олиш учун асос пайдо бўлади?

×

 2024-05-29 09:45:28    156

PDF yuklash
Chop etish


 ❓ Пенсионер фуқарода қачон жамғарилган пенсия маблағларини олиш учун асос пайдо бўлади?
     ▫️ Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиши учун асос бўлади.
     ▫️ Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган фуқарода давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзагакелганлиги тўғрисидаги маълумотларга асосан бундай тўловларни олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан тўланади.
     ❓Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими?
     ????‍????Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.
     ❓Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади?
     ✅ Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.
     ❓Бу қандай тартибда амалга оширилади?
  ????  Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади.
     ❓Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади?
     ✅ Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.