Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кува туманида Ташаббусли бюджет лойихасининг 2024-йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойихалар буйича 2024 йил 10-июн холатига маълумотнома

×

 2024-07-01 18:42:24    87

PDF yuklash
Chop etish


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан жорий йилнинг 01-февралидан 04-апрелига қадар Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2024-йил 1-мавсуми ўтказилди.

 

Қува туманимизга мазкур тадбир учун “Фуқаролар ташаббусли жамғармаларидан” 21 млрд 545 млн 300 минг сўм маблағ йўналтирилди.

 

Ташаббусли бюджет лойиҳасида жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 256 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 68546 та овоз йиғилди.

 

Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туман бўйича амалга ошириш қиймати 21 млрд 209 млн 873 минг сўмлик  16  та “Энг кўп” овоз  тўплаган лойиҳалар (шундан,13 та қурилиш-таъмирлаш ва 3 та жихозлаш)  ғолиб деб топилган.

Бугунги кун ҳолатига:

 

Жумладан,

Ички йулларни асфалтлаштириш юналиши буйича:

1.Жалаер МФЙ ички йулларини 3 км асфалтлаштириш учун 4459 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда SILK ROAD PROJEKT  МЧЖ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2.Кува туман Ифтихор МФЙ худудидаги Чаман махалла ички кучаларини 3 км кисмини асфалтлаштириш учун 3388 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда Фаргона Рахматжон Топогроф х.к томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

3. Кува туман Қорашох МФЙ ички йулларини 3 км асфалтлаштириш учун 3165 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда Фаргона Рахматжон Топогроф х.к томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

4. Кува туман Катта Дехқонобод МФЙ ички йулларини 3 км асфалтлаштириш учун 3052 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда Фарғона йул Сервис лойиха МЧЖ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

1.Қува тумани Кайирма МФЙ худудидаги  КТМП  Охунбобоев  бўлимига кушимча бино куриш учун 3390 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

2. Қува тумани Қалинпўстин МФЙда жойлашган 095 оилавий поликлиникани реконструкция қилиш учун 3414 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

 

Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар) ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар юналиши буйича:

1. Кува тумани Жалаер МФЙ балансидаги мавжуд МФЙ биноси ва маҳалла гузарини янгидан замонавий қуриш учун 3192 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

2. Кува тумани Чилон МФЙ биносини янгидан қуриш учун 3150 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ажратилган хамда VODIY MEGA PROEKT MCHJ томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

 Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари юналиши буйича:

1.Кува тумани Катта Дехқонобод МФЙдаги Жийдалимозор қабристонини атроф деворини ўраш ва бино куриш учун 3192 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда АПЗ керакли хужжатлар тайёрланмокда,тайёр бўлгандан кейин лойихачини аниклаш учун шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилади.

 

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

1.Қува тумани Бўстон МФЙдаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабига кўшимча бино куриш учун 3094 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган ҳозирда лойихачини аниклаш мақсадида шаффоф тендер сайтига эълон жойлаштирилган.

2.Кува тумани Қалинпўстин МФЙда 49 умумий урта таълим мактаби худудида усти ёпик мини стадион куриш учун 3457 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда FERGHANA GABLE SERVICE MCHJ, томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

3. Кува тумани Қува МФЙда 1-умумий урта таълим мактабини асосий биносини мукаммал таъмирлаш учун 2997 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилган хамда FERGHANA GABLE SERVICE MCHJ, томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

4. Қува тумани Қорақум МФЙдаги 21 умумий урта таълим мактабини жихозлаш учун 3054 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 330 млн сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 160 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда.

 

Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари юналиши буйича:

 

1.Кува педагогика коллежини спорт залини, асосий бино ва фаоллар залини  мукаммал таъмирлаш учун 3019 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хамда Интеграл Лойиха Курилиш х/к томонидан ҳозирда лойихалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2.Қува Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг моддий базасини яхшилаш, тиббий апаратлар харид қилиш учун 3143 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 360 млн сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 189 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда.

3.Қува тумани Касб-хунар мактабини Моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида замонавий жихозлар сотиб олиш учун 3037 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 359 млн 873 минг сўм маблағ ажратилган хозирда жихозлаш учун буюртмачини хисоб ракамига 1 млрд 187 млн сўм маблағ юналтирилиб берилган, жихозлаш ишлари олиб борилмокда.