Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди
2024-07-03 11:27:03 151
Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жойларда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Қува туманидаги “Турк” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Фарғона вилояти судлари раиси, мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят адлия бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, сайёр қабулда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, туман секторлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳам қатнашиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Қабул чоғида 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан очиқ мулоқоти сўнггида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.