Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
2024-07-13 12:10:36 120
Ҳабарингиз бор куни кеча Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига, қолаверса Қува туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вилоят саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, янги йирик лойиҳаларга старт бердилар.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан вилоят фаолларига йиғилиш ўтказиб, бир қатор устувор вазифаларни белгилаб бердилар.
Бугун туман ҳокимлигида “маҳалла еттилиги” иштирокида семинар ўтказилиб томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, имтиёли кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этиш ва камбағалликни қисқартириш, шунингдек ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, “Ҳавфсиз ҳудуд”га айлантириш бўйича масъуллар томонидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Семинар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ҳодимлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, вилоят прокурори ўринбосари, Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ҳамда туман сектор раҳбарлари, тумандаги масъул ташкилот раҳбарлари ва “маҳалла еттилиги” иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинар йиғилишида берилган таклиф ва муаммолар муҳокама этилиб зарур вазифалар белгилаб олинди.