Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ҳудудига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Қува тумани ҳокими Х.К.Умаровнинг туман халқига МУРОЖААТИ
2024-07-18 15:30:11 163
Ассалому алайкум ҳурматли қуваликлар!
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.
Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Қува туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.
Қува аҳолиси 280 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.
Шу мақсадда, давлатимиз раҳбари томонидан ажратиб берилган Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги 15 гектар ер майдонида
50,0 млн.доллар инвестиция киритиш ҳисобига “Агрологистика маркази”ни ташкил этиш орқали экспорт хажми босқичма-босқич 100 млн долларга етказилади.
“Андижон-Фарғона” магистраль автомобиль йўлининг Қува тумани ҳудудидан ўтган қисмида жойлашган 11 гектар ер майдонида хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 450 та янги иш ўринлари яратилади.
Мустақиллик МФЙ ҳудудидан 2 гектар ер майдонида ишлаб чиқариш корхоналари учун кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 300 та янги иш ўринлари яратилади. Шу билан биргаликда “Чилон” ва “Қалинпўстин” маҳаллаларида 160 та ҳонадонларида мебель ясовчи тадбиркорлар ушбу кичик саноат зонасига жойлаштирилади.
Қува туманидаги “Куббо шахристони” археологик ёдгорлик объектида осмон остидаги музей ташкил этиш, музей атрофига мехмонхона, савдо ва сервис объектларини жойлаштириб, йилига 50 минг турист жалб қилиш имконияти яратилади.
Туманда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида “Катта Дехқонобод” махалласидаги бир неча йилдан бери бўш турган, унумсиз 73 гектар майдонда интенсив балиқчилик сув хавзаларини ташкил қилиш орқали
700 тонна балиқ етиштириш йўлга қўйилади.
“Каркидон” сув омбори атрофида 250 гектарда экотуризм зонаси ташкил қилиб, 100 дан зиёд дам олиш, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий мехмонхона ишга туширилиб 100 минг туристларни қабул қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек сув омбори атрофида ўзлаштирилмаган 1,5 минг гектар адирлик ҳудудларига инвестиция жалб этилиб, гилос, шафтоли, бодом, ўрик боғлари ташкил этилади.
Энг қувонарлиси, Қува иқтисодиёти ва ижтимоий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан 100 млрд сўм ажратилди.
Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 900 млрд сўмга етказиб, 1,4 баробарга ошираман.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.
Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 125,0 млн долларлик 23 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.
Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 40,1 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. Жорий йил якунида бу кўрсаткични 70 млн. долларга етказаман.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида якунига қадар туманда қурилиш йўналишида 10 та лойиҳалар ишга туширилади.
Шунингдек туман марказининг шаҳарсозлик қиёфасини ўзгартириш, кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1968-1975 йиллар оралиғида қурилган, маънан эскирган 2 қаватли 30 та турар-жойларни салохиятли тадбиркорларни жалб қилган холда реновация асосида янгитдан қурилади.
Бунда бинолар 5-7 қаватли, ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш белгиланади.
Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 15 194 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:
инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 646 та;
молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 2 577 та;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 11 617 та;
қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 354 та аҳоли бандлиги таъминланади.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:
маҳаллаларда қиймати 42,0 млрд сўм бўлган 1 302 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2 072 нафар аҳоли банд қилинади.
Шунингдек 7 804 та ўзини-ўзи банд қилиш, 307 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 356 та янги корхоналар ва 4 071 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;
маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 3 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 49,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;
банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1,9 мингта янги иш ўрни яратилади.
Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 4 936 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.
Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.
Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.
Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.
Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.