Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
2024-07-20 19:06:26 171
Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантириш бўйича янги тизим бўлишини таъкидлаган эди.
Ана шу мақсадда бугунги кунда вилоятдаги масъул раҳбарлар томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашиб мавжуд муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бугун Қува тумани ҳокимлигида вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топилди.
Учрашувда вилоят прокурори ўринбосари, вилоят прокуратураси бўлим прокурорлари, туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, вилоятда бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ҳам тижорат банк раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида мутаҳассислар томонидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, “яшил энергия” манбаларини жорий этиш бўйича маълумот ва тавсиялар берилди