Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш зиммамиздаги муҳим вазифалардан бири
2024-09-28 13:02:04 119
Жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш ва амалдаги қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш прокуратура органларининг зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир.
Албатта, бу борада ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ҳамда аҳамияти жуда беқиёс. Чунки ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксак бўлган жамият тараққиёти жадал ҳамда бардавом бўлади.
Шу мақсадда Қува тумани прокуратураси ҳодимлари томонидан мамлакатимизда қабул қилинаётган Қонун, Фармон ва қарорлар, уларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида яқиндан таништириш мақсадида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўртасида учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшларга қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Ўз навбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.