Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туман прокурорининг сайёр қабуллари юзасидан хисоботи
2019-08-08 18:00:37 912
Туман прокуратураси томонидан ўтказилган сайёр қабулларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида туман прокурори ва прокуратура тезкор ходимлари томонидан жами 6 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, ўтказилган қабуллар жараёнида аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича ҳам тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Туман прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулларда жами 110 нафар шахслар қатнашиб, 40 дан ортиқ фуқароларни муаммолари ҳал этилиб, мурожаатларини қаноатлантиришга эришилди ва 40 дан ортиқ муаммолар бўйича тегишли тушунтириш ва кўникмалар берилиши таъминланди.
Шунингдек, кам таъминланган оилаларни ушбу тоифадан чиқариш бўйича тумандаги масъул корхона ва ташкилотлар ҳамкорлиги йўлга қўйилиб, кам таъминланган фуқароларга моддий кўмак беришга эришилмоқда.
Хусусан, сайёр қабул жараёнида мурожаат этган кам таъминланган тумандаги Тожикқишлоқ МФЙ, Тожик кўчасида яшовчи фуқаро Турсунова Ханифа ва унинг оила аъзоларига кам таъминланган оила тоифасидан чиқиш ҳамда моддий кўмак кўрсатиш бўйича моддий ёрдам тайинланди ва имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.
Шунингдек, 30 нафардан ортиқ оилалар суюлтирилган газ балонлар билан таъминланган бўлсалар, 18 нафар фуқароларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, таъминотчилар томонидан насилли қора мол, қўй ва паранндалар етказиб берилди.