Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳолини рўйхатга олиш-муҳим вазифа.
2019-10-11 18:33:31 739
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини руйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш туғрисида”ги Фармонига мувофик республикамизда иктисодий ва ижтимоий маълумотлар аниклигини таъминлаш ва ахолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никох ҳолати, бандлиги ва бошка таснифлари хақидаги маълумотларни умумлаштириш мақсадида 2022 йилда ахолини руйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди. Фармон ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ахолини руйхатга олиш туғрисида"ги Конуни лойихаси мухокамага қуйилди.
Хўш, ахолини руйхатга олиш тадбири иқтисодий жихатдан бизга нима беради?
Биринчидан, ахолини руйхатга олиш мехнат ва уй-жой бозорларини режалаштириш, республика бюджетини тузиш, транспорт сиёсатини юритиш электрэнергетика, ижтимоий таъминот, соғликни сақлаш ва таълим сохалари, тип ва диний сиёсат масалаларида жуда муҳум ахамиятта эга. Бир сўз билан айтганда, кайси соҳада бўлмасин, «келажакни башорат қилиш зарур булган холларда аҳолини руйхатга олиш натижаларисиз иш тутиб булмайди.
Иккинчидан, ундан ахоли жон бошига макроиқтисодий курсаткичларни (ялпи ички махсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол махсулотлари ҳажми, ахолига курсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисоблашда фойдаланилади.
Учинчидан, ахоли руйхати республика ва худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш, ахоли бандлиги. аёллар аа болалар саломатлигини яхшилаш хамда оилаларга ердам курсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида ҳизмат қилади.
Тўртинчидан, мазкур маълумот ахоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш буйича қисқа, ўрта ва узок, муддатли дастурларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, бундай маълумотлар илм-фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун ҳам зарур.
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини руйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини руйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Аҳолини руйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга, унинг материалларини қайта ишлашга, натижаларини олиш ва эълон қилишга жалб этилган ходимларнинг меҳнатига хақ тўлаш махсус ишлаб чиқилган ва тасдиқланган нормативлар асосида амалга оширилади.
Бундан ташкари, хозирги кунда 2022 йилда аҳолини руйхатга олишни ўтказиш буйича БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Статистика комиссияси хамда Европа иқтисодий комиссияси билан ҳам ташкилий, услубий ва молиявий жиҳатлар буйича ҳамкорлик қилинмоқда.
Қува тумани статистика бўлим бошлиғи И.Маҳсудов