Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВАЛИК АЁЛЛАР ИШОНЧНИ ОҚЛАЙДИЛАР

×

 2019-12-18 18:23:34    641

PDF yuklash
Chop etish


Аёл – ер юзининг энг гўзал мўъжизаси. У бор экан, ҳаёт мазмунли, оилалар мустаҳкам, турмуш фаровондир.

Кейинги йилларда хотин-қизларга муносабат кескин ўзгарди. Шу боис аёлларимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаолликлари янада ошди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма етти йиллигига бағишланган тантанали маросимида сўзлаган маърузаларида хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратганлари опа сингилларимизни ғоят қувонтирди ва шу билан бирга биз аёлларга катта масъулият юклади.

Бугунги  кунда аҳолини, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, уларга муносиб меҳнат широитлари яратиб бериш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бўлиб турибди.

Қува туманида бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирги даврга қадар 1850 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар. Тадбиркор аёллар томонидан яратилган лойиҳалар учун жами 400 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, янги ташкил этилаётган қўшма корхоналарга ҳам
опа-сингилларимиз ишга жойлаштирилмоқдалар. Жумладан, “Ўрабоши” МФЙ худудидаги янги ташкил этилган Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлигидаги “GURER TEKSTIL” корхонасида 65 нафар, “Байналминал” МФЙ худудида  “Салатавия” текстилида 50 нафар, Ифтихор МФЙ ҳудудида “Улуғ юрт камоли” хусусий корхонасида 50 нафар хотин-қизлар ишламоқдалар.      “Қува текстил” МЧЖ да эса жами 700 нафар, Сойгузар МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Улуғ Имрон” тикувчилик цехида 70 нафар аёллар янги иш ўринлари билан таъминландилар. Давлат шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотларида 15 нафар хотин-қизлар иш билан банд этилди.

Қува туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган аёллардан 6 нафари уй-жой билан таъминланди. Шунингдек, 124  нафар шу тоифадаги аёллар иш билан таъминландилар.

Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърузасида қуйидаги фикрлари бор:

“...Ўзингиз айтинг, жойларда одамларнинг дарду ташвишларини, оиладаги ва маҳалладаги аҳволини ким ҳаммадан кўра кўпроқ билади, ким ҳаммадан яхшироқ ҳис қилади? Албатта, ҳурматли ва меҳрибон аёлларимиз эмасми?”

Юртбошимизнинг худди шу ишончи туфайли аёлларга масъулиятли вазифалар топширилмоқда. Аёл - хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосари, “Оила”илмий тадқиқот маркази раҳбари, мактаб директори, МФЙ раиси, мактабгача таълим бўлими мудири, маҳалла мутахассиси каби лавозимларда фидойилик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Буларнинг барчаси юрт раҳабрининг хотин-қизларга бўлган эътибори, ишончи ва эҳтироми туфайлидир.

Мазкур маърузада яна бир карра хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани Қувалик аёлларни ҳам  қувонтирди, қалбларига ғурур, ўзларига куч-қувват бағишлади.

Дарҳақиқат, ўзбек аёлининг она, уй бекаси, жамиятнинг фаол аъзоси, масъул вазифа эгаси сифатидаги меҳнати, фазилатларини санайверсак, асло адо бўлмайди. Хотин-қизларимизнинг юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам беқиёсдир.

Қувада илму фан, тиббиёт, таълим, маданият, қишлоқ хўжалиги соҳаларида муносиб меҳнат қилаётган аёлларимиз жуда кўп. Уларнинг меҳнатда эришган ютуқлари ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бироқ муваффақиятлар билан бир қаторда ҳали ечимини кутаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Аёллар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаган ёшлар тарбиясига эътибор, янги ишчи ўринларини яратиш борасида ҳали кўп ишлар қилишимиз керак.

  Аёллар тадбиркорлигини кенгайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий саводхонлик ва тиббий маданиятни ошириш масаласида туман ҳокимлиги, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази,

“Маҳалла” Кенгаши тиббиёт ва таълим соҳалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни қўллаб-қуввватлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш бизнинг бугунги кундаги энг муҳим ишларимиздан биридир.

Конституциямизнинг 46-моддасига асосан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар, Президентимизнинг жорий йилнинг 7 март кунидаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, бу борадаги имтиёзлар юқорида белгиланган режаларимизни амалга оширишда муҳим дастури амал бўлади.

 

 

Туман ҳокими ўринбосари,     

хотин-қизлар қўмитаси раиси

М.Ахмадалиева