Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг “Ҳокимлик мансабдори уйи гулқоғозда безалмоқда, оддий аҳолига “шпалклёвка” ҳам бўлаверади” мавзусидаги мақоласига БАЁНОТИ

 2019-12-19 17:29:34    693

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги кунларда телеграм ижтимоий тармоғининг “@sizdantelegram” канали орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган  “Ҳокимлик мансабдори уйи гулқоғозда безалмоқда, оддий аҳолига “шпалклёвка” ҳам бўлаверади” мавзусидаги мақола юзасидан ўрганиш ва суриштирувлар олиб борилди. Аниқланишича Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил
24 ноябрдаги “2019 уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорига асосан “Гўзал” МФЙ Тинчлик кўчасида 2 дона 4 қаватлик 48 та хонадонлик кўп қаватлик уй-жойлар қуриш учун ер майдони ажратилиб, “Кафолат” ХИЧКК, “Перфект капитал” МЧЖ пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Туман ҳокимлиги бош мутахассиси Аҳмаджонов Солижон Латибжонович “Кафолат” ХИЧКК пудрат ташкилоти томонидан қуриб битказилётган уй-жойлардан бирига 13 млн. 600 минг сўм бошланғич бадал суммасини шакллантирган холда тўловни амалга оширгани маълум бўлди.     

 С.Ахмаджоновнинг яшаш шароити ўрганилганда 3 та оила 10 сотихлик ер майдонида бирга яшаётганлиги, шунингдек С.Ахмаджоновнинг ота-онаси 1991 йил 28 майда туғилган Ғофуров Фурқатжонни онаси вафот этиб, отаси жазони ижро этиш муассасасига тушиб қолганлиги сабабли 1998 йилда Ф.Ғофуровни асраб олишгани ва Ф.Ғофуровнинг оиласи ҳозирда уй-жойга муҳтожлиги маълум бўлди. Ҳозирда Ф.Ғофуров ишсизлиги ва ойлик маош кўрсата олмаганлиги сабабли иш ҳаққи кўрсатилган ҳолда С.Ахмаджонов номига шакллантирилганлиги аниқланди. С.Ахмаджонов томонидан юқорида кўрсатилган уй-жой ўзининг шахсий маблағи ҳисобидан шакллантирилганлиги аниқланди.

Қува туман ҳокимлиги
Матбуот Хизмати