Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

×

 2019-12-22 12:16:59    679

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органларини сайлов орқали шакллантириш - мамлакатдаги конституциявий тузумнинг демократия тамойилларига асосланганлигини намоён этувчи кўрсаткичларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Жорий сайловларнинг аввалгилардан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири ҳам шунда – сайловларнинг илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилишида.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига  бўлиб ўтаётган сайловда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда. Қува туман ҳокими Курбанов Равшанбек Хайдаралиевич ҳам эрта тонгда ўзининг ҳудудидаги сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, муносиб номзодлар учун овоз берди.
– Сайловларда одамларимизнинг кайфияти аъло даражада, – дейди туманимиз ҳокими. – Ҳозирда туманимизда кўплаб халқаро ташкилот вакиллари ва кузатувчилар иш олиб боряпти. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида янги сайловларни қандай ўтишини барча қизиқиш билан қараб турибди. Албатта бу жараён туманимизда фаоллик ва қонунчилик талаблари асосида ўтади.


Қува туман ҳокимлиги

матбуот хизмати