Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОЛАЖОНЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
2019-12-28 18:56:07 727
Қува туманида Янги йил байрами муносабати билан анъанавий “Президент арчаси” тантаналари ташкилланди.
Юз-кўзларида қувонч ва шодлик, ўзларига кўрсатилаётган чексиз эътибор ҳамда ғамхўрликдан мамнунлик ифодаси балқиган болажонлар иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими Равшанбек Қурбонов барчани байрам билан қизғин қутлади.
Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фарзандларимиз учун юксак ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир, - деди Р.Курбонов ўз сўзида. – Таъкидлаш лозим, поёнига етаётган 2019 йил туманимиз аҳолиси учун ҳам қувончли натижаларга, ютуқ ва муваффақиятларга бой бўлди. Умид қиламизки, 2020 йил ҳам биз учун, фарзандларимиз учун навбатдаги талабаларни, зафарли онларни тортиқ этади.
Саҳналаштирилган бадиий чиқишлар, болажонларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди. Тантана иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам совғалари топширилди. Болалар турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқлар куйлаб, рақсга тушдилар.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Қува тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.