Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этади
2020-02-14 19:34:33 694
Фарғона вилоятида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази филиали томонидан “Тадбиркорлик асослари”ни ўқитиш бўйича ўтган 2019 йилда жами 50 марта ўқув семинар машғулотлари ташкил этилиб, мазкур семинарларда 1250 нафарга яқин тингловчи ўқитилди. Таҳсил олганларнинг 450 нафари ёшлардан иборат.
Мониторинг натижаларига кўра, 73 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларнинг 42 таси 7 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ва фаолиятини кенгайтирган тадбиркорлик субъектлари томонидан 493 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармони хамда ПҚ-4417-сон Қарорининг 4 ва 8 бандлари ижросини таьминлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази томонидан Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича худудларда ташкил этиладиган 22 соатли “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари дастури ишлаб чиқилган.
Жумладан Фарғона вилояти Қува тумани Тиббиёт коллежи биносида жорий йилнинг 10.02.2020-14.02.2020 саналарида ўқув семинари ташкил этилиши белгиланган. Мазкур ўқув семинарда Қува туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Давлат хизматлари маркази, Молия бўлими,ЎзРТХБ, Халқ банк Қува филиали, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Қува туман филиали, Қува тумани Давлат солиқ инспексияси, “Киргили” ТИФ божхона пости Савдо-саноат палатаси, Қува тумани ЁХБ, “Кафолат” суғурта компанияси, Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси хамда Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказидан етук мутахасислар ўз маьрузалари билан қатнашди. Ушбу ўқув семинарда 63 нафар тадбиркорлар ва ахоли вакиллари қатнашиб, 53 нафарига сертификатлар топширилди 5 кун давом этган ўқув курси 22 академик соатни ўз ичига олади. Ўқув курслари малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, тадбиркорларга “Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш”, “Коммуникацияларга уланиш, хомашё ва ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш”, “Бизнес-режани ишлаб чиқиш”, “Банкда ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби”, “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот”, “Солиқлар ва мажбурий тўловлар, божхона божлари ва тўловлари, улар бўйича имтиёзлар” мавзуларида керакли кўрсатма ва тушунчалар берилди ўқув курси жараёнида муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан мастер-класлар ташкил этилди.
2020 йилда Фарғона вилоятида юқоридаги каби ўқув семинарларини мунтазам ташкил этиб бориш ҳамда тадбиркорлик соҳасида молиявий саводхонликни муттасил ошириш мақсадида, ўтган 2019 йилга нисбатан қарийб 2,5 баравар кўп тингловчиларни ўқитиш кўзда тутилган.
Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати