Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.
2020-05-04 09:29:21 734
Бугунги каронавирус пандемияси даврида аҳолини сифатли ва арзон озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш асосий масала сифатида қаралмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган йиғилишлар ва видеосекторларда сектор раҳбарлари ҳамда масъул раҳбарларга ушбу соҳада қатор кўрсатма ва топшириқлар бермоқдалар.
Мухтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманидаги аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларига бўлган йиллик эхтиёжлари ўрганиб чиқилди ва мавжуд эхтиёждан келиб чиқиб туманда ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш хажмини 2 баробарга ошириш юзасидан тегишли чоралар белгиланиб, бу борадаги амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан биргина туманда буғдой ва ун маҳсулотлари ҳам аҳоли эхтиёжларидан ортиқ ишлаб чиқарилиб вилоятимизнинг Фарғона ҳамда Марғилон шахарларининг аҳолисини хам таъминлайди.
Жорий йилнинг 1 май куни ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғонада уннинг нархи қачон арзонлашади?” мавзусида мақола чоп этилган бўлиб, ушбу мақолада фуқаролар томонидан уннинг нархи кескин ва сунъий оширилиши ҳамда аҳолига ун маҳсулотлари чекланган меъёрлар асосида сотилаётганлиги юзасидан эътирозлар билдирилган. Мавжуд муаммо ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан масала жойига борган ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида мурожаат қилган фуқаронинг шахси аниқланмаганлиги сабабли ҳудуддаги махалла фуқаролар йиғинлари раислари ва аҳоли вакиллари билан сухбатлашилди. Аҳоли томонидан ун маҳсулотлари ҳеч қандай чекловларсиз сотилаётганлиги ва нархи ҳам оширилмаганлигини билдириб ўтдилар. Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган “Қувадонмаҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти
45 килограммли ун 130 минг сўм, 25 килограммли ун маҳсулоти
70 мингсўмдан сотилаётганлиги аниқланди.
Шу ўринда айтиш лозимки туман ҳокимлиги томонидан хар бир махалла фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик субъектлари бириктирилиб кўчма савдо дўконлари ташкил этилган ва озиқ-овқат ҳамда ун маҳсулотлари пандемия даврида аҳоли яшаш манзилларига етказиб берилмоқда.
Маҳсулотлар нархининг сунъий оширилишини олдини олиш ва аҳолини зарурий истеъмол моллари билан доимий таъминлаш мақсадида тумандаги мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назорат олиб борилмоқда.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати