Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қайта таъмирланган 3 қаватли бино сотиб юборилгани қонунийми?” мақола юзасидан
2020-07-07 11:16:38 738
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Қайта таъмирланган
3 қаватли бино сотиб юборилгани қонунийми” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли мутахассислар томонидан ўрганилди.
Аниқланишича “2019 йилда қайта таъмирланган Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг собиқ 3 қаватли биноси ҳозирда Қува туман тиббиёт бирлашмаси ихтиёрида эканлиги аниқланди. 2019 йилнинг 23 июл куни “Фарғона вилояти давлат мулкимни ижарага бериш маркази” ДУК томонидан 2015-сонли ижара шартномасига асосан “DIAMOND VALLEY” нодавлат таълим муассасасига ижарага берилган.
Собиқ марказий поликлиника биноси ташқи фасад қисми
2018 йилда “Обод марказ” дастури доирасида таъмирланиб 280 млн.сўм маблағ сарфланган.
Шу ўринда айтиш лозимки Ўзбекистон Республикасининг тегишли қарорларига асосан Инвестицион дастури доирасида туман худудидаги даволаш профилактика муассасаларини бир жойга марказлашган холда фаолият олиб мақсадида тиббиёт бирлашмаси маъмурияти биносини ва пуллик хизмат бўлимларини Тиббиёт коллежини фаолиятини тўхтатилгандан сўнг таъмирланиб кўчирилиши режалаштирилган.
Унга қадар собиқ марказий поликлиника биносида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси ва пуллик хизмат бўлимига собиқ кўп тармоқли марказий поликлиника биносининг бир қисмини яъни 566 кв метр жойини ажратиб беришлиги белгиланган.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати