Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СУД ҲУКМИНИ МЕНСИМАСЛИК ВА ИЖРО ЭТМАСЛИК ОҚИБАТЛАРИ
2020-11-25 23:17:42 707
2020 йил ноябрь ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди, Қува тумани хокимлиги биносида, Қува туман ички ишлар бўлими бошлиғининг Ахматуллаев Озодбек Олимжон ўғлига тайинланган озодликни чеклаш жазосини бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқди. Ушбу тақдимномада, О.Ахматуллаев туман судининг ҳукмига мувофиқ ЖК 267-моддасида 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 3 йил 10 ой 25 кунга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унга бир нечта қўшимча чекловлар, яъни яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 1900дан 0700га қадар тарк этмаслиги, Қува тумани ИИБнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслиги, туман ҳудудидан чиқмаслиги, спиртли ичимликлар ва наркотик (психотроп) моддалар истеъмол қилмаслиги белгиланган бўлсада, О.Ахматуллаев ўзига тегишли ҳулоса чиқармасдан жазони ўташдан бўйин товлаб, уни ўташ тартиб-қоидаларини мунтазам равишда бузиб, 2020 йил 1, 2 ва 3 сентябрь кунлари, шунингдек, 10 ноябрь куни тунда яшаш уйида йўқлиги аниқланиб бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилгани баён этилган.Суд ушбу тақдимномани ҳар томонлама синчиковлик билан ўрганиб, Қува тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантириб, О.Ахматуллаев томонидан ўталмаган 3 йил 7 ой озодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди.
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг раиси
З.Омонов