Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди

×

 2020-11-30 13:48:23    725

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 11 ноябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2023 йилгача узайтирилди. 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди.
 Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. 
 Шунингдек, аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
        Ҳукумат қарори билан, яна қуйидагилар тасдиқланди: 
        • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
        •   Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури;
        •   Ўзбекистонда 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;
        •   Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
        • Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича «Йўл харитаси».  
        Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлайди.
 Қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 2021 йил 1 апрелга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш ва 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилди.                               
И.Махсудов       
Қува туман статистика
бўлими бошлиғи