Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУВА ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ!

×

 2020-12-16 11:59:01    90

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорликка қизиқиш уйғотиш, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ва академик лицей битирувчиларининг ўзлари танлаган соҳада фаолият бошлашига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан Қува туманида ҳам ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Биргина Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида чекка қишлоқларда ташкил этилаётган “Ёшлар меҳнат гузарлари”да бугунги кунда қувалик ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Албатта амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда туманда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан олдинда кўплаб бажарилиши зарур бўлган вазифалар бор. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги кунда туманда ёшлар муаммолари ва бандлиги масаласига жиддий эътибор берилмоқда. Шунингдек ушбу долзарб масалага давлат сиёсатининг бир қисми сифатида ёндашилмоқда.

Жорий йилнинг 15 декабр куни Қува туман ҳокимлигида бўлиб ўтган  туман ҳокими Курбанов Равшанбек Хайдаралиевичнинг ёшлар билан учрашувида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот тарзида самимий руҳда ўтган учрашувда туман ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ёшлар томонидан кўтарилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларни жалб этган ҳолда қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди. Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган айрим муаммолар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Жумладан Адахамжон Хабибуллаев Қақир қишлоғида жойлашган ҳозирги кунда бўш турган бинода ёшларнинг спортнинг кураш тури бўйича машғулот ўтказиб келмоқда. Ушбу бинонинг кадастр хужжатлари мавжуд эмаслиги сабабли кўплаб муаммолар юзага келаётган эди. Учрашув давомида мутасаддиларни жалб этиган ҳолда туман ҳокимининг қарори расмийлаштирилиб камчилик жойида баратраф этилди. Шунингдек Тиркашев Бахтиёржон туман қурилиш бўлимига ишга қабул қилиниб хужжатлар расмийлаштирилди.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати