Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.

×

 2020-12-17 17:48:53    76

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 15 декабр куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Иттифоқ махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаролар томонида “Икки йил аввал топширилган коттежларда муаммо қалашиб ётибди. Қурувчи фирма камчиликларни тузатишдан бош тортяпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд камчилик жойида ўрганилди.

         Ўрганиш давомида фуқаролар билан сухбатлашилган мавжуд камчиликлар ўрганилди. Хақиқатдан хам нафақат мазкур намуна уй-жойлар балки Иттифоқ махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолида ҳам ичимлик суви мавжуд эмаслиги, ҳудудда ичимлик суви қудуғи ва манбаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли аҳолиларга ичимлик суви шартнома асосида махсус транспорт воситаси орқали етказиб берилмоқда. Шунингдек мазкур уй-жойларнинг қурилганига 3 йил бўлишига қарамай йиллар ўтиши билан уй жойларнинг айрим қисми таъмир талаб ҳолга келиб қолган.

         Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

         Ҳусусан қурилиш корхонаси томонидан уй-жойлардаги мавжуд камчиликлар баратараф этиш юзасидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан “Обод қишлоқ” Давлат Дастури доирасида ичимлик суви тармоғини тортиш 2021 йил  йилнинг март ойидан бошланиши келишиб олинди. Ҳудуддаги чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан тозаланиб аҳоли билан чиқиндиларни ташиш бўйича шартнома тузилди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати