Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯНГИ ҚОНУНЛАР АМАЛДА.

×

 2021-01-03 13:24:42    706

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сўнги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мантиқий давоми бўлган бир қатор қонунлар қабул қилинди. Жумладан, янги қабул қилинган қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Юқоридаги қонун билан судларнинг мустақиллиги, ишларни объектив ва холисона кўриб чиқишлик, суд муҳокамаси иштирокчиларига ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд қарорларига нисбатан шикоятлар бериш ва суд қарорларини қайтадан кўриб чиқиш амалиёти соддалаштирилди.

Жумладан, жиноят-процессал кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, келгусида судланган шахс ёки ишдан манфаатдор бўлган процесснинг бошқа иштирокчиси, ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмасини олгач, 20 кун ичида аппеляция тартибида шикоят бериши, иш аппеляция босқичида кўриб чиқилган иш бўйича кассация тартибида шикоят беришга ҳақли экани кўрсатилган. Янги қонун билан, назорат босқичи тугатилмоқда, сўнги кунларда айрим ҳуқуқшунослар айнан назорат босқичини бекор қилиниши борсасида ўз эътирозларини билдиришиб, мазкур ўзгариш мурожаат этувчи фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкинлиги ҳақида эътироз билдиришмоқда. Лекин аслида шундайми? Амалиётларни ўзгариш шуни кўрсатадики, 2021 йил 1 январдан бекор қилиниши кўзда тутилган назорат босқичи жуда кам ҳолларда ишлаган, бунга сабаб мазкур инстанцияга қадар иш аппеляция ёки кассация босқичларида кўрилгани сабабли суд хатоларидан ҳоли бўлади, фақат шахсни аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларда назорат босқичига зарурат туғилган. Янги қонунга мувофиқ илгари аппеляция ёки кассация босқичида кўрилган иш, Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг кассация протести бўйича кассация тартибида такроран кўрилиши белгиланган. Бу ўзгаришларнинг барчаси процесс иштирокчиларининг ҳуқуларини ҳимоя қилишга қаратилган. Агар манфаатдор шахс аппеляция тартибида шикоят бериш муддатини узрли сабаблар билан ўтказиб юборган бўлса, мазкур муддат суд ажрими билан тиклаб берилиши мумкин. Суд илтимосни рад этган тақдирда юқори судга шикоят берилиши мумкин. Амалиётда суд қароридан манфаатдор бўлган шахс ҳукм нусхасини олиши билан 10 кун давомида юқори судга асослантирган шикоят беришган, жуда кам ҳолатларда тарафлар юқоридаги муддатни ўтказиб юборишган ва янги қонун билан ушбу муддатни 20 кун этиб белгиланиши, суд қарорини чуқур ўрганиб чиқиб асослантирилган ҳолда аппеляция шикояти тайёрлашга имкон беради. Умуман олганда, янги қонун билан назорат босқичини бекор қилиниши, судларнинг инстанцияларга бўлиниши, кассация интанциясининг фақат Олий судда фаолият кўрсатиши фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликдан озод этади, бир суд идорасида иш фақат бир марта кўрилиши суднинг холислиги ва бетарафлигини таъминлайди. Ушбу ўзгаришларни фақат бир томонлама, яъни биринчи инстанция судининг қарори билан келишган ҳолда ёки узрли сабабларсиз белгиланган муддатни ўтказиб юборган шахсларни ҳимоя қилган ҳолда “янги қонунлар шикоят қилиш ҳуқуқни чеклайди”-деб талқин этилиши нотўғри. Бунинг ўрнига фуқароларни ҳуқуқий онгини, маданияти ва масъулиятини ошириш лозим, ўзига даҳлдор суд қарорига бефарқлик ёки эътиборсизлик қилиб вақтида шикоят қилмаслик қандай оқибатлар келтириб чиқариши ҳақида судлар томонидан тушунтирилиши йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаш зарур. Аммо айрим шахслар ва процесс қатнашчиларининг суд қарорларидан норозилигини билдириб аппеляция шикояти бериши, аппеляция жараёнида шикоятини қайтариб олиши, сўнг кассация шикояти бериб уни ҳам қайтариб олиши каби ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, бу процесс иштирокчиларини ортиқча оворагарчилигига, қўшимча ҳаражатларни келиб чиқишига сабаб бўлар эди. Келгусида бу каби салбий ҳолатларга барҳам берилиши ҳам юқоридаги қонун билан тартибга солиниши, ишларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишига, шунингдек, процесс иштирокчиларини вақтини тежашга олиб келади. 

Янги қонунга мувофиқ амалга киритилган “Бир суд-бир инстанция” тамойилига мувофиқ ҳар қандай турдаги жиноятларнинг квалификацияси, ижтимоий хавфлилигидан қатъий назар дастлаб биринчи инстанция судларида, хусусан туман (шаҳар) судларида мазмунан кўриб чиқилиши белгиланди. Бу тамойилнинг амалга киритилиши мазкур судларнинг масъулиятини янада оширади, илгари юқори босқич судларида кўрилган айрим тоифадаги ишларни биринчи босқичда мазмунан кўриб чиқилиб, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш учун туман (шаҳар) суди судьялари чуқур билимга ва тажрибага эга бўлишлари талаб этилади, зероки инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муносиб ҳимоя қилишда, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга тегишли жазо тайинлаб, уларнинг ҳуқуқларини чеклашда хатога йўл қўйиш жамиятимизда шаклланиб келаётган судга бўлган ҳурмат ва ишончни сусайтиради. Шу сабаб, биз – биринчи босқич суди судьялари юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, билим ва кўникмаларни мунтазам ошириб боришимиз, соҳага доир қонун ва қонун ости нормаларини чуқур тушуниш ҳамда уларни таҳлил қила олишимиз, мураккаб ва кўп шахслар иштирокида содир этилган бир қанча эпизодли жиноят ишларини кўриб чиқиш тажрибасини ўрганиб, ижобий амалиётни ўз фаолиятимизга жорий этмоғимиз лозим. 

         Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь кунги мурожаатномада “Адолат-давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди”-деб айтиб, судьяларни ҳам ўз устида янада кўпроқ изланишлари, уларга топширилган ишларни белгиланган муддатларда, фақат қонунга асосланиб, холисона кўриб чиқиб, адолатли қарорлар қабул қилишда адашмаслик лозимлигини таъкидлаб, сўнги йилларда суд тизимида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар фуқароларнинг судга бўлган ишончини ортганини айтиб, судларга юқори баҳо берган.

         Биз, судьялар юқоридаги қонун мазмун-моҳиятини чуқур англаган ҳолда, ўз вазифаларимизни виждонан ва ҳалол бажариб, давлат раҳбари, жамоатчилик вакиллари ва аҳолининг судга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга, судларни жамиятдаги ҳар қандай низони ҳуқуқий ҳал қилиш ва уни якунлаш компетентига эга бўлган адолат масканига айланишга ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз даркордир.

 

 

Зафаржон Омонов.
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг раиси.