Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

×

 2021-01-18 20:24:23    580

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан ўрин олган ғояларни тарғиб-ташвиқ этиш мақсадида мамлакатимизда кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 январ куни Қува туманидаги 4 та сектор ҳудудида ўтказилган “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси мазмун моҳиятини аҳолига кенг тарғиб этишга қаратилди.

Тарғибот тадбирида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Фарғона давлат университетининг профессор ўқитувчилари, сектор раҳбарлари, махалла фуқаролар йиғинлари раислари, умумий ўрта таълим мактаби директорлари, ёшлар  вакиллари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ташриф буюрган профессор ўқитувчилар томонидан сўзланган маърузаларда акс эттирилган асосий ғоялар 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланиши сабаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси шарҳи, Инсоннинг ўзи бошлаган ишида ихлос ва ҳафсала қилиши, қўл урган ишини юқори сифатда бажариши зарурлигидан иборат бўлди.

Тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад аҳолига яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларини ҳақида ахборот бериш, мақсадлар сари ҳаракатланишда бошлаган ишларимизда ихлос ва ҳафсала қилиш, қўл урган ишларимизни юқори сифатда, бекаму-кўст бажариш зарурлигини тараннум этиш, Мурожаатномада кўтарилган вазифалар ижросига жамоатчиликни сафарбар қилишдан иборат.

Тарғибот тадбири давомида кўплаб саволларга прфессор ўқитувчилар томонидан жавоблар берилди.


Т.Холматов

Қува туман ҳокимлиги 

Ахборот ҳизмати раҳбари