Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.

×

 2021-01-28 22:32:54    877

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда аҳоли ўртасида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш масаласида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Мазкур саволларга жавоб бериш ҳамда бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларга ҳуқуқий тушунчалар бериш мақсадида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Э.Асронқулов иштирокида Қува туманида фуқаролар иштирокида “Сайёр қабул”лар ўтказилмоқда.

Ҳудди шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 27 январ куни Кува тумани Акбаробод МФЙда ўтказилди. “Сайёр қабул” жараёнидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сонли “Аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш тизимини идоралараро хамкорликни қўллаган холда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 август кунги ПҚ-4797-сонли “Ахолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-тамоилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун моҳияти аҳолига тушунтирилди.

          Сайёр қабулда асосан Қува тумани Акбаробод махалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар қатнашиб, ўзлари дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича саволларга жавоб олдилар. Бошқарма бошлиғи Э.Асронқулов фуқароларни асосан сўнги вақтларда қийнаб келаётган муаммолар, яъни “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро хамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 13.04.2019 йилда қабул қилинган № 308-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорининг 4-бобида “Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби”ни қарорнинг 19 бандида тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлашда рад этилишига асос бўладиган мавжуд холатларни батафсил изохлаб ўтди.

         Жумладан:

1. Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромаднинг ушбу вақтинчалик Низомнинг 7-бандида белгиланган мезонлардан кўплиги;

2. Идоралараро элекрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида  ариза  берувчи ва унинг оила  аъзоларидан жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;

3. Ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:

      ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник холати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;

     жами икки ва ундан ортиқ техник холати соз бўлган воситалари мавжудлиги;

4. Даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси хисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги. Ушбу  қоида:

         бола уч  ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилувчи оналарга уларнинг ўрнини босувчи шахслар;

         таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан  мустасно);

          ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, I ёки II гурух ногиронлиги мавжуд шахсларга;

      ўзгалар парваришига мухтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётган ва шу каби бир қатор шахсларга нисбатан қўлланилмаслигини таъкидлаб ўтди. 

        Шунингдек, фуқароларга “Ахолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-тамоилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорни аҳоли ўртасида изохлаш жараёнида 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилишини ҳам батафсил изохлаб берди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот ҳизмати