Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-01-30 15:00:31    557

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимини жорий этиш,  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, мамлакатимизда “Аёллар дафтари” шакллантирилиши ва ушбу дафтарга ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ишсиз, боқувчисини йўқотган, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож хотин-қизларни киритиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Жорий йилнинг 29 январ куни ўтказилган халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдаги 18-сессия кунтар тибида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020-йил 8-декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021-йил 20-январдаги 01-22-14/2хдфу-сон топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш ва янгиларини киритиш ҳамда бу борада секторлар рахбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Сессия ишида туман сектор раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари махалла фуқаролар йиғинлари раислари, кун тартибидаги масала юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, сессия йиғилишида вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброхимжон Султонов, вилоят фермерлар Кенгаши раисининг ўринбосари С.Собирова, Марказий банк вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Сектор раҳбарлари томонидан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали уларга киритиладиган аёллар билан доимий ишлаш тизимини яратиш бўйича белгилаб олинган вазифалар юзасидаен ахборот берилди.

Шунингдек хотин-қизлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида туманда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш учун туман штаби ташкил этилиб, 2020 йил 17 октябрь кунидан бошлаб 65 та махалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд 44312 та хонадонларнинг барчасига уйма-уй юриш орқали, 30 ёшдан юқори бўлган 51516 нафар аёллар билан анкета сўровномалари тўлдирилганлиги, шунга асосан, сектор раҳбарлари томонидан мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда бириктирилган ҳудуддаги хар бир фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритиладиганлар билан бирма-бир мулоқот қилиш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, дарду-ташвишини, таклиф ва қизиқишларини ҳамда маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганиш орқали манзилли чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш, сектор раҳбарлари томонидан хар куни камида бир соат аёллар ва ёшлар муаммолари бўйича мутасадди раҳбарлар билан ишлаш тизимларини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб олинганлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Сессия иши давомида 9 та тоифага мансуб “Аёллар дафтари”га киритилган боқувчисини йўқотган, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 3735 нафар 9 тоифага мансуб хотин-қизларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан хар бир раҳбар шахсий жавобгарлигини ошириши зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Сессия ишида шунингдек туман сектор раҳбарларининг 1-ярим йиллик учун ишрежаларини тасдиқлаш, Халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш, Халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши котибиятининг 2021-йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кун тартибида масалалар юзасидан қарор лойиҳалари депутатлар томонидан мақулланди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати