Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти

×

 2021-02-17 19:14:19    33

PDF yuklash
Chop etish


I. Қонуннинг мақсади.

Қонуннинг мақсади “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб келинган муаммоларни бартараф этиш, тўрт босқичли суд инстанциялари ўрнига уч босқичли суд тизими ташкил этилиши натижасида назорат тартибида кўриш инстанциясини бекор қилиш, одил судловни таъминлашда фуқароларни ортиқча оворагарчиликлардан асраш, биринчи инстанция, апелляция ҳамда кассация инстанцияси судьяларининг суд ишларини кўришда уларнинг маъсулиятини ошириш, ушбу инстанцияларни ислоҳ қилиш, кассациянинг учинчи инстанция суди сифатида белгиланиши натижасида суд қарорларининг қонунийлиги, асослиги ва адолатлиги бевосита ундан норози томоннинг тўғридан-тўғри берган шикояти асосида кўрилишига эришиш, судларда ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи инстанцияларни қисқартиришдан иборат.

II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди.

Суриштирувчи, терговчи, суд мажлиси котиби маълум бир ишда қатнашганидан сўнг кейинчалик уни қайта кўриб чиқиш учун суриштирувни, дастлабки терговни юритишда такроран иштирок этиши, шунингдек суд мажлиси баённомасини юритиши мумкин.

Эндиликда судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади (илгари ҳақиқатни аниқлаш мақсадида – айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бошқа шахсларга нисбатан олиб борилган).

Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш эндиликда судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра ҳам амалга оширилади (илгари ушбу тартиб фақат прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилган).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Қ.Абдуллаев

Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани судининг судьяси