Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯНГИ ҚОНУНЛАР АМАЛДА

×

 2021-02-18 14:23:53    23

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 12 январь куни қабул қилинган қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий процессуал қонунларига, шунингдек, маъмурий суд ишларини юритиш ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекларига суд қарорларини қайта кўриш институтини такомиллаштириши муносабати билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги қонунга мувофиқ, суд тизимида “бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди. Мазкур ўзгаришлар келгусида суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади, жумладан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жиноят-процессуал қонунчилигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, суд муҳокамаларида қонунийликни таъминлаш мақсадида, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартириб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинди.

Эндиликда, қонундаги ўзгартиришларга кўра жиноят ишлари бўйича судлар томонидан мазмунан кўриб чиқилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича манфатдор томонлар суд қарори устидан йигирма кун ичида апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. Агар ушбу муддат узрли сабаблар билан ўтказиб юборилса, у ҳолда ишни биринчи инстанцияда кўриб чиққан судга апелляция муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома берилиши мумкин. Ишдан манфаатдор шахслар, апелляция инстанцияси қароридан ҳам норози бўлган тақдирда кассация тартибида шикоят келтиришлари мумкинлиги янги қонунда белгилаб қўйилган. Кассация шикояти ҳукм қонуний кучга киргач бир йил давомида берилади. Янги қонун талабига мувофиқ, апелляция ва кассация инстанцияси бошқа-бошқа судлар томонидан амалга ошилиши белгиланган. Хусусан, агар иш биринчи инстанция суди ҳисобланган туман ёки шаҳар судларида кўрилса, у ҳолда апелляция шикояти вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки Қорақалпоғистон Республикаси судларида кўрилиши, кассация тартибида эса фақат Олий суд томонидан кўриб чиқилиши қонунда мустаҳкамланди. Шу билан бирга, янги қонунга мувофиқ кассация тартибида кўриб чиқилган жиноят иши кассация инстанциясида қўшимча ва такроран кўриб чиқилиши мумкин, бунга асослар ЖПК 50911 ва 50912-моддаларида баён этилган.

Юқоридаги қонунга мувофиқ, жиноят-процессуал қонунчилигига киритилган яна бир ўзгариш, бу суд мажлисида юритилган баённомадан тарафларнинг нусха олишларига руҳсат берилганидир. Ушбу ўзгариш ҳам судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини, суд муҳокамасида тарафлар тенглигини таъминлашга, ишларни холисона ва тўлиқ кўриб чиқилишига хизмат қилади.     

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Адолат бу – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди” деб таъкидлаб жамиятда адолатни ва ҳақиқатни ўрнатишда судлар фаолиятига юқори баҳо берди. Юқоридаги янги қонунлар ҳам фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини ошириб, жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, шунингдек илғор халқаро стандартлар ва тажрибаларни миллий қонунчиликка жорий этиш, суд мустақиллиги, қонун устуворлиги ва одил судлов самарадорлиги бўйича давлатимиз нуфузини янада ошишига хизмат қилади.

 

З.Омонов

Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани судининг раиси