Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲОКИМ МУАММОНИ ЖОЙИГА БОРИБ ЎРГАНДИ!
2021-02-26 14:51:13 664
Фарғона|kun.uz телеграм канали орқали чоп этилган мақолада фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни жойига бориб ўрганиш мақсадида Қува туман ҳокими Х.Умаров ушбу махаллаларга ташриф буюрди ҳамда мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди.
Жумладан “Қалинпўстин” МФЙ ҳудудидаги Анхор кўчасига ташриф буюриб аҳоли вакиллари билан сухбатлашди. Тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда аҳолини бугунги кунда қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.
Бугунги кунда Қалинпўстин махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли худудда жойлашган турли қувватдаги 7 дона трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади.
Мурожаатга асосан, «Қалинпўстин» МФЙ Анҳор кўчасида жойлашган 914–сонли трансформатор пункти ҳамда ушбу худуддаги истеъмолчилар таъминоти мутахассислар томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиш ҳамда электр тармоқларини янгилаш ишлари лойиҳа асосида 2021 йил III–чоракда амалга оширилиши режалаштирилганлиги тушунтирилди.
Белгиланган дастур асосида лойиҳа якуни билан ушбу ҳудуддаги 100 га яқин истеъмолчилар электр таъминотини яхшилашга эришилади.
Бундан ташқари, 2021 йил март ойида МФЙ ҳудудидаги мавжуд электр қурилмалар ҳамда электр тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек бугунги кунда ҳудудда 1 дона қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 1,5 км узунликда 0,4 кВли электр узатиш кабел тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Анхор кўчасининг умумий ички йўллари 5 км ни ташкил этиб, ушбу йўллар тўлиқ шағаллаштирилган. Мазкур ички йўлларни асфальтлаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, мавжуд сув қудуғини реконструкция қилиш, бир дона ичимлик суви минораси, бир дона сув насоси ўрнатиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилгунга қадар аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарорига асосан шартнома асосида ичимлик суви етказиб бериб туриш бўйича таклиф киритилди.
Шу каби муаммолар Қорақум махалла фуқаролар йиғинида мавжудлиги аниқланиб аҳолини бугунги кунда қийнаб келаётган ичимлик суви, электр энергияси таъминоти ҳамда ички йўлларни асфальтлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъуллар иштирокида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек ушбу ҳудудда жойлашган қишлоқ оилавий поликлиникасининг биносининг бугунги кундаги ҳолати билан танишиб, аҳолига бирламчи тиббий ҳизмат кўрсатиш бўйича бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Тиббиёт муассасасининг бино иншоотларини реконструкция қилиш юзасидан келишиб олинди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати