Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУҚАРО МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИГА БОРИБ ЎРГАНИЛДИ!

×

 2021-03-03 20:09:50    585

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона|kun.uz телеграм канали орқали чоп этилган мақолада фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ мазкур махаллага ташриф буюрди ва муаммоларни ўрганди.

Жумладан “Янгихаёт” МФЙ ҳудудидаги Бештош кўчасига ташриф буюриб аҳоли вакиллари билан сухбатлашилди. Тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда аҳолини бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш даврига комплекс тайёрлашни таъминлаш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-3079-сонли қарори, Фарғона вилояти хокимининг 2017 йил 29 июндаги 349-сонли, Қува тумани ҳокимининг 2017 йилдаги 25 июлдаги Режа-графиги, ижросини таъминлаш мақсадида табиий газ таъминоти қониқарсиз бўлган аҳоли яшаш ҳудудларда жойлашган аҳоли ҳонадонлари белгиланган тартибга асосан суюлтирилган газга мослаштирилган.

Суюлтирилган газга мослаштирилган ахоли хонадонлари белгиланган тартибда махсус маиший газ баллонлари билан таъминланиб, уларга 20 кг. дан имтиёзли нархларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Янгихаёт МФЙ худидида 923 та ҳонаданлар суюлтирилган газга мослаштирилган ва бўлим томонидан шарнома асосида 923 та маишиий газ баллонлари берилган, 2021 йил январ ойида 18460 кг суюлтирилган газ аҳоли ҳонадонларига тарқатилиб берилган.

Ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, мавжуд сув қудуғини реконструкция қилиш, бир дона ичимлик суви минораси, бир дона сув насоси ўрнатиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Мазкур лойиҳалар амалга оширилгунга қадар аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарорига асосан шартнома асосида ичимлик суви етказиб бериб туриш бўйича таклиф киритилди.

 

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати