Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўхатга олиш 2023 йил 1-25-ноябр кунлари ўтказилади.

 2021-03-10 16:27:34    549

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида респондентларга тегишли шахсга доир ма’лумотларни йиғишни амалга ошириладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларининг асосий вазифаси 2021-йилда (синов тариқасида) ва 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини та’минланишидир.

Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:

Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар,фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши, жинси, уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати, никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун)туғилган жойи.

Қарорга кўра:

1 — 5-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6 — 10-ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11 — 22-ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23 — 25-ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун) мобайнида амалга оширилади


Қува туман статистика бўлими