Қува туманида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Қува туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш ҳамда фуқаролар учун қулай транспорт ҳаракатини йўлга қўйиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Қува туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан ҳудуддаги асосий ва ички автомобил йўлларини таъмирлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда йўлларнинг таъмирга муҳтож қисмларида асфальт ётқизиш, чўккан участкаларни тиклаш ва чуқурларни ёпиш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида йўл белгилари янгиланмоқда ва етишмайдиганлари ўрнатилмоқда. Пиёдалар йўлаклари ҳамда йўл чизиқлари равшан ва кўринарли қилиб чизилмоқда. Бу эса нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар учун ҳам хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини яратади.