Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
137
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
232025-08-23 15:51

Юксак инсонийлик ва ҳамжиҳатлик намунаси

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791956900.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791959290.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791960485.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791961680.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791962875.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098355791964070.jpg
Юксак инсонийлик ва ҳамжиҳатлик намунаси Қува туманида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари яна бир бор халқимизга хос эзгу фазилатларни, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳини намоён этди. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси кўмагида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш йўлида амалий ишлар қилинди. Мазкур хайрли ташаббус доирасида фарзандлари мактабга тайёрланаётган оилаларга сумка ва спорт формалари, шунингдек, дарс тайёрлашлари учун стол ва стуллар тақдим этилди. Бу эса нафақат моддий ёрдам, балки келажак авлодга бўлган меҳр-эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди. Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-оона” деган ҳикматли гап бор. Дарҳақиқат, фарзандларимизнинг бахтли ва соғлом тарзда вояга етиши, илмли ва баркамол авлод бўлиб улғайиши бутун жамиятнинг вазифаси саналади. Қува туманида амалга оширилган мазкур хайрли ишлар одамларнинг қалбига илиқлик улашди, маҳалланинг бирдамлик ва бағрикенглик руҳини янада юксалтирди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz