Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
137
19
Sayt test rejimida ishlamoqda...
222025-08-23 16:42

Қувада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури самаралари

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462339650.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462342040.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462343235.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462344430.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462345625.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462346820.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462348015.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098359462349210.jpg
Юртимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ҳар бир оилани барқарор даромад манбаига эга қилиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётимизда ўз самарасини кўрсатмоқда. Шу йўналишдаги муҳим дастурлардан бири — “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастуридир. Қува туманида мазкур дастур доирасида амалий ишлар изчил олиб борилмоқда. Жумладан, коммуникация тармоқларини янгилаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тик суғориш қудуқлари қазиш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, Гулобод маҳалласидаги ўзгаришлар аҳоли ҳаётига катта қулайлик олиб кирмоқда. Бу ерда дастлаб тик суғориш қудуқлари қазилиб, янги трансформатор ва бетон таянчлар ўрнатилди, электр тармоқлари тортилди. Ҳудудда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аҳоли томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича мурожаатлар келиб тушган эди. Бугунги кунда эса ички йўлларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Жами 4 км йўл асфальтланиши маҳалланинг ҳудуд аҳолисининг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларига ижобий ечим бўлмоқда. Дастур доирасида амалга оширилаётган бундай амалий ишлар нафақат қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга, балки одамлар ҳаётига барқарорлик, ишонч ва фаровонлик олиб киришга хизмат қилмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz