Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
141
21
Sayt test rejimida ishlamoqda...
172025-09-04 09:51

Илк ривожланиш маркази – кичик ёшдаги болалар учун катта имконият

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2099568973225845.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2099568973227040.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2099568973229430.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2099568973230625.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2099568973231820.jpg
Юртимизда сўнгги йилларда таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор изчил давом этмоқда. Айниқса, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, болаларнинг ҳар томонлама камол топиши учун муносиб шароит яратиш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунинг ёрқин намунаси сифатида Қува тумани Дамариқ маҳалласида янги “Илк ривожланиш маркази” ишга туширилди. Бу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябр кунги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзодбек Долимов, жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар. Янги марказ фаолиятининг асосий мақсади — мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг жамиятга мослашишини таъминлаш, келгусида таълим олишга тайёргарликни мустаҳкамлашдир. Шу билан бирга, ҳар бир боланинг ёши, қобилияти ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда уларни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. Шубҳасиз, бу каби замонавий марказлар кичик ёшданоқ болаларнинг заковатини ўстириш, уларни билим ва тарбия оламига йўналтиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Бу эса келажак авлоднинг соғлом, билимли ва юксак маънавиятли бўлиб камол топишига мустаҳкам замин яратади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz