Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
140
20
Sayt test rejimida ishlamoqda...
172025-08-28 16:14

Самарали меҳнат — барқарор ҳосил гарови

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697323240.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697325630.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697326825.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697328020.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697329215.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697329215.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697331605.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2098873697331605.jpg
Қува туманидаги “Арипов Ойбек” фермер хўжалигида тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, дон экиш отрядлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2026 йил ҳосили учун дон экиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Санжарбек Аминжонов иштирок этдилар. Семинарда таъкидланганидек, жорий йил туман бўйича 235 нафар фермер хўжаликларининг 560 та контурларида жами 5000 гектар майдонга бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилган. Шунингдек, 49 та контурдаги 519 гектар очиқ майдонга ва 511 та контурдаги 4481 гектар ғўза қатор орасига дон экинлари экилиши кўзда тутилган. Белгиланган вазифаларни сифатли бажариш ва бошоқли дон экинларини ўз вақтида ерга тушириш мақсадида туманда 14 та отряд ташкил этилди. Амалий семинар давомида мутахассислар фермерларга замонавий агротехника талаблари, сифатли уруғ танлаш ва суғориш тизимини самарали йўлга қўйиш борасида амалий тавсиялар беришди. Тадбирда айтиб ўтилганидек, отряд раҳбарлари, фермерлар ва механизаторларнинг бирдамлиги, масъулият билан ишлаши келгуси йил ҳосилининг барқарор ва юқори бўлишига хизмат қилади. Тадбир якунида миллий анъаналаримизга мувофиқ, мўл ҳосил ва барака тилаб жонлиқ сўйилди, оқсақоллар томонидан дуолар қилинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz