Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
202
31
Sayt test rejimida ishlamoqda...
102026-04-10 13:29

Қувада ҳуқуқий тарғибот ва сайёр суд: жиноятчиликка қарши кескин чоралар

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701005020.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701007410.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701008605.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701010995.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701010995.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2122092701012190.jpg
2026 йил 8 апрель куни Қува туманидаги 19-сонли мусиқа мактаби биносида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини камайтириш мақсадида ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг тергов судьяси Сиддиков Музаффаржон Иброхимович иштирок этиб, “Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш” ҳамда “Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш” мавзуларида батафсил тушунтиришлар берди. Судья ўз маърузасида коррупция ва гиёҳвандлик жамият тараққиётига жиддий таҳдид солувчи омиллардан бири эканини таъкидлаб, уларнинг олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва шахсий масъулияти муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Шунингдек, ушбу турдаги жиноятларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари ҳақида ҳам иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди. Тадбир давомида аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда 20 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, ҳар бирига қонун доирасида адолатли ва асосланган қарорлар қабул қилинди. Бундай тадбирлар аҳоли ўртасида қонунга ҳурматни ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz