Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 49 Users Statistics phone helpline


Янгиҳаёт маҳалласида янги кутубхона иш бошлади

×

 2022-07-28 17:02:46    344

Download pdf
Print out


Ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

 

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида бошланган саъй-ҳаракатлар, эзгу ташаббуслар замирида ҳам юртдошларимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, билим ва дунёқарашини юксалтириш каби мақсадлар мужассам. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдор.

 

Ушбу амалий ишлар давоми сифатида Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров ташаббуси билан сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт махалла фуқаролари йиғини хамкорлигида ахоли орасида зиё улашиш мақсадида кутубхона ташкилланиб фойдаланишга топширилди.  

 

Очилиш маросими муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Мадиёржон Туримов, туман ҳокимлигининг масъул ҳодимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирок этдилар.

 

Кутубхона очилиши муносабабти билан туман ҳокими ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан бадиий китоблар жамланмаси совға қилинди.