Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Совуқ об-ҳаволи кунларда маҳаллаларда эзгу амаллар бардавом

×

 2023-01-17 12:36:33    239

PDF yuklash
Chop etish


Саховат-халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир.

Айни совуқ ва қировли кунларда Қува тумани маҳаллаларида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўзига хос ёрдам қўлини чўзишда фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда саҳоватпеша кишиларнинг ташаббуслари хам кенг қулоч ёзган.

 

Тумандаги Қорақум маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмагида амалга оширилаётган ана шундай меҳр-мурувватга йўғрилган эзгу тадбирлар ҳам кўплаб хонадон аъзоларини кўнглини кўтармоқда.

 

Эзгу ташаббус доирасида маҳалладаги 60 та кам таъминланган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган, бетоб ва эҳтиёжманд хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат улашилди.

 

Таъкидланганидек, манзилли кўмакларни ўз эгаларига етказишда маҳалла масъуллари ташаббускор бўлишмоқда.

 

Бундай хайрли тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан давом этмоқда.