Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 45 Users Statistics phone helpline


Қува туманида ўтказилган ифторлик тадбири

×

 2023-03-28 09:22:49    165

Download pdf
Print out


Моҳи Рамазон меҳр-оқибат ва хайр-саҳоват ойи ҳисобланади. Бундай муборак кунларда инсонлар маънан ва руҳан покланадилар. Ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатлар кўпроқ намоён бўлади. Айниқса маҳаллаларда кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож, якка ёлғизлар ҳолидан хабар олинади.

 

Туманимизнинг барча ҳудудларда шу муборак кунларда эҳтиёжманд оилаларга меҳр-оқибат кўрсатилиб, бу ҳайрли тадбирлар давом этмоқда.

 

Ана шундай саҳоват тадбирлари туманимизнинг Акбаробод ҳамда Мустақиллик маҳаллаларида ўтказилди. Маҳалла гузарида ташкил этилган ифторлик тадбирларида маҳалла фаоллари, кам таъминланган оила вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар дастурхонга тортилган ноз-неъматлардан танаввул қилишиб, тинч ва осойишта юртимизга шукрона келтиришиб, дуо-фотиҳалар қилишди.

 

Шу куни ҳудуддаги кам таъминланган оилалар, якка ёлғизлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.