Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 4 Users Statistics phone helpline


Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур

×

 2023-04-15 11:28:29    178

Download pdf
Print out


Кураш – халқаро спорт тури! Бу сўз замирида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат ҳамда узоқ тарихимиз мавжуд. Ушбу спорт тури ўзбек халқи билан бирга туғилиб, у билан бирга яшаб келмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Қува туманида беш ташаббус доирасида спортнинг кураш тури бўйича ўтказилган Прокурор кубогининг туман босқичи ҳам бўлғуси чемпионлар камолоти йўлида қўйилган муҳим қадам бўлди.
Ёшларни оммавий спорт мусобоқаларига жалб этиш, ёшлар қалбида миллий спорт турига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобоқада тумандаги ёш спортчилар билан бир қаторда хаваскор спортчи ёшлар ўзаро беллашдилар.
Турли вазн тоифаларида ғолиблик учун олиб борилган муросасиз курашлардан сўнг ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалари билан тақдирланди.