Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“HUDUDGAZ FARG’ONA” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

×

 2021-01-19 18:09:14    1957

PDF yuklash
Chop etish


       Ижтимоий тармоқларда “Қувада жанжал Газ йўқ  Кўпқаватли уйларда газ йўқлиги сабаб яна жанжал кўтарилди!!!”. Хабарда баён этилган масала юзасидан “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Quvatumangaz” газ таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Фарғона вилояти Қува тумани “Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Махалла фуқаролар йиғинида жами 618 та хонадон мавжуд бўлиб, 618 та хонадон табиий газ билан таъминланиб келмоқда. Ғалаба МФЙ Ғалаба кўчасидаги уйлар хам табиий газ тармоғига уланган бўлиб, 2021 йил 1-2 январъ куни магистирал газ қувурларида совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ва ҳароратнинг кескин тушиши оқибатида табиий газ босми пасайиши кузатилган. Ҳозирда 618 та табиий газ истеъмол қиладиган хонадонларга бир меъёрда табиий газ етказиб берилмоқда.

Қува тумани ҳокимлигининг масъул ҳодимлари, сектор аъзолари, ҳудуд профилактика инспекторлари, махалла вакиллари ва туман газ идораси ҳодимлари билан биргаликда махаллаларда “газ сўрғичлар”ни аниқлаш бўйича тунги рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Шунингдек,ҳар бир хонадонга газдан тўғри фойдаланиш юзасидан эслатмалар, огохлантиришлар бериб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Қува тумани истеъмолчиларини  газ билан таъминлашга оид мурожаатларни “Quvatumangaz” газ таъминоти бўлимининг “Call-марказ”ига (73) 315-03-93 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг 104 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз.

Қува туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати