Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили амалда.
2022-07-01 19:43:18 356
Кўчмас мулк ижара шартномалари Давлат солиқ хизмати органларида қандай ҳисобга олинади.
-Ушбу хизмат ijara.soliq.uz интернет манзилида тест режимида жойлаштирилган.
-Кўчмас мулкнинг ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш қуйидагича амалга оширилади:
Тизимга электрон рақамли имзо орқали кирилади.
Ҳисобга қўйиш ойнаси қуйидагича кўринишда шаклланади:
Ушбу ойна учта асосий ва учта қўшимча бўлимдан иборат.
Асосий бўлим қуйидагилардан иборат:
-Ижарага берувчи тўғрисида маълумот.
-Ижарага олувчи тўғрисида маълумот.
-Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида
маълумот.
Қўшимча бўлим қуйидагилардан иборат:
-Коммунал тўловлар
-Қўшимча шартлар
-Ой якуни билан ЭҲФ яратиш
Ижарага берувчи тўғрисида маълумот:
-Бу бўлим автомат шаклланади.
-Фаолият кўрсатиш манзили бошқа ҳудуд бўлган тақдирда уни киритиш имкони мавжуд.
-Бўлимдаги “*“ белгили майдонлар тўлдирилиши мажбурий майдон ҳисобланади.
Ижарага олувчи тўғрисида маълумот:
-Бу бўлимда ижара олувчи тури танланади. Агар ижара олувчи тури юридик шахс бўлса унинг СТИРи, жисмоний шахс бўлса ЖШШИРи киритилади.
-Ижарага олувчининг телефон рақами қўлда киритилиши мумкин.
-Фаолият кўрсатиш манзили (жисмоний шахслар учун яшаш манзили) бошқа ҳудуд бўлганда тақдирда уни киритиш имкони мавжуд.
Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот:
-Бу бўлимда кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотлар Давлат кадастр агентлиги томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида автомат шаклланади.
-Ижарага бериш ҳолати қисман бўлган тақдирда ижарага берилаётган майдон қўлда киритилади
-Ижара майдон бепул тақдим қилинганда шу бўлимга белги қўйилади.
-Кўчмас мулкдан фойдаланиш мақсади бир нечта бўлган тақдирда, улар алоҳида- алоҳида танланади.
-Ижара санасининг бошланиши рўйхатга қўйиш санасидан бошлаб 10 кун аввалги санадан ошиб кетмаслиги лозим.
Қўшимча маълумотлар қуйидагиларни ташкил этади:
-Бу бўлимда коммунал тўловлар шартнома шартларига мувофиқ белгилаб олинади.
-Ушбу маълумотларга киритилиши лозим деб ҳисобланган бошқа маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда қўшимча шартлар бўлимида кўрсатилади.
-Шунингдек, Ой якуни билан ЭҲФ яратиш хизматини автоматлаштириш мумкин.
-Киритилган маълумотлар тасдиқлаш учун жўнатиш тугмаси орқали ижарага олувчига юборилади.
Ижаралар рўйхати ойнаси қуйидаги бўлимлардан иборат:
Қабул қилинган маълумотлар;
-Тасдиқланиши кутилаётган маълумотлар.
-Тасдиқланган маълумотлар.
Юборилган маълумотлар;
-Рад қилинган маълумотлар.
-Муддати тугаган маълумотлар.
Кўчмас мулкнинг ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш маълумотлари билан танишиш:
-Тасдиқлаш учун юборилган маълумотлар Ижаралар рўйхати ойнасининг Тасдиқланиши кутилаётган бўлимига келиб тушади.
-Шунингдек, бу ойнада Тасдиқланган, Рад қилинган ва муддати тугаган бўлимлар ҳам мавжуд.
-Кўчмас мулклар бир нечта бўлганда уларни объект номи ва кадастр рақами бўйича фильтрлаш мумкин.
-Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун юборилган маълумотлар билан Кўриш тугмаси орқали танишиш мумкин.
Кўчмас мулкнинг ижара шартномаларини ҳисобга қўйишни тасдиқлаш ёки рад этиш.
-Маълумотлар ҳақиқийлигини махсус QR-code ни мобил телефонда сканерлаш орқали аниқлаш мумкин.
-Кўчмас мулкнинг ижара шартномаларини ҳисобга қўйишни тасдиқлаш ёки рад этиш учун Ижарага олувчи “Қабул қилинган” ойнасининг “Тасдиқланиши кутилаётган” бўлимига кирилади.
-Маълумотларда камчилик аниқланмаса уни тасдиқлаш ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад қилиш лозим.
-Ҳар бир қадам электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва акс эттирилади.
Кўчмас мулкнинг ижара шартномаларини ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида Гувоҳнома шакллантириш:
-Маълумотлар тасдиқланган тақдирда кўчмас мулк ижара
шартномаси Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга
қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома шаклланади.
-Гувоҳномада ҳисобга қўйилган сана, унинг махсус (ID)
тартиб рақами ва электрон рақамли имзо ҳақидаги
қўшимча маълумотлар мавжуд.
-Электрон рақамли имзо орқали тасдиқланган ҳар бир
ҳаракат хужжат тарихи бўлимида маълумот сифатида
шаклланиб боради.
-Ушбу ҳолатда кўчмас мулкни кафолат хати асосида
ижарага бериш бандига “v” белгиси қўйилади.
-Таъсисчи тури танланади ва таъсисчи юридик шахс
бўлса унинг СТИРи, жисмоний шахс бўлса ЖШШИРи
киритилади.
-Қолган бўлимлар юқорида кўрсатилган тартиб бўйича
тўлдирилади.
-Кафалат хати асосида кўчмас мулкни ҳисобга қўйиш
бир томонлама тасдиқланади ва Гувоҳнома автомат
шакллантирилади.
-Ушбу ҳолат фақатгина янги ташкил этиладиган
хўжалик юритувчи субъектлар учун тадбиқ қилинади.