Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан сайёр қабул ўтказилди.
2024-01-30 18:56:26 294
Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан 2024 йил 24 февраль куни Қува тумани “Абу Али Ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги технукими биносида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда судьялар томонидан фуқароларни қийнаб келаётган ҳамда қизиқтирган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Сайёр қабулда Қува туман ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги 13 нафар маҳкумларни мурожаатлари ўрганилиб, уларни мурожаатлари қаноатлантирилди ва улар Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.
Жиноят ишлари бўйичаҚува туман судининг судьяси И.Норматов