Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-01-30 18:56:26    193

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессияда тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Сессия ишида 2023 йилда туманда қонунийликни таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар,  жиноятчилик холати таҳлили ва 2024 йилдаги вазифалар тўғрисида туман прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғининг ахборотлари, маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар, янги иш ўринлари яратиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

 

Шунингдек кун тартибидаги масалалар юзасидан туман МИБ раҳбари, адлия бўлими бошлиғи, Тиббиёт бирлашмаси раҳбарларининг 2023 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.

 

Шунингдек мазкур йўналишларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилиб тегишли вазифалар белгилаб берилди.

 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари тайёрланиб, депутатлар томонидан мақулланди ва тасдиқланди.