Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-09-03 13:08:24    260

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманининг Туркровот  маҳалласида 300 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

 

Ўқув хоналари кенг, шинам, ёруғ, барча зарурий ўқув жиҳозлари билан таъминланган ва энг муҳими, халқнинг бирдамлиги, ташаббускорлиги меваси бўлган янги мактабнинг қурилиши кўп йиллик муаммонинг ижобий ечими бўлди.

 

Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Отабек Тошматов, ота-оналар, тумандаги кенг жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

 

Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди.