Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 6 пользователей Статистика телефон доверия


Халқ таълими тизими: сайёр қабулда барча мурожаатлар назоратга олинди

×

 2022-11-28 10:12:26    224

Скачать PDF
Печать


Туманимизда халқ таълими бўлими томонидан “Сайёр қабул ойлиги” эълон қилиниб, жойларда халқ таълими бўлими мудири Нодиржон Комилов, мудир ўринбосарлари ва масъуллар иштирокида қабуллар ўтказилиб, аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда.

 

Тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилишга қаратилган сайёр қабулнинг биринчиси туманнинг 10-умумтаълим мактабида Гумхона, Оққўрғон, Сойгузар, Юқориқўрғонча ва Пастки Хўжа Хасан маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли иштирокида ташкил этилди.

 

Ота-оналар, педагог-ходимлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қабулда соҳа мутасаддиларига фарзандини мактабга кўчириш, мактаб ошхонасини ижара асосида фаолиятини давом эттириш, иш билан таъминлаш ва бандлик масалалари, мактабда спорт синфини ташкил қилиш билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

“Сайёр қабул”лар туманнинг 47-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилиб, келиб тушган мурожаатлар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни ва маълум муддатни талаб этадиган мурожаатлар алоҳида ажратиб олиниб, тегишли тартибда ечим излаш учун назоратга олинди.