Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз олам кўтаринки руҳ ва катта шодиёна билан нишонланди

×

 2023-03-17 19:03:39    195

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида  “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Янграган карнай-сурнай садолари, Деҳқон бобо, Наврўзой ва миллий либосдаги жарчилар барчани Наврўзи олам билан муборакбод этиб, байрам шодиёналарига чорлади.

 

Байрам шодиёналари ўтказилган Аҳмад ал-Фарғоний мажмуасида миллий урф-одатларимиз, анъаналаримизни ўзида мужассам этган Наврўз айёми муносабати билан оммавий байрам сайли ташкил этилди.

 

Намойиш этилган ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар, шунингдек, миллий ва баҳорий таомлар кўргазмалари юртимиздаги тўкинлик, файзу бараканинг нишонаси бўлди. Дошқозонларда ош дамланиб, Наврўз дастурхонининг шоҳ таоми – сумалаклар тайёрланди.

 

Байрам саҳнасида намойиш этилган бадиий дастурлар, жажжи кичкинтойлар, сўз усталарининг чиқишлари, эл ардоғидаги санъаткорларнинг дилрабо тароналари барчага кўтаринкилик ва хуш кайфият улашди.

 

Наврўз байрами шодиёналари туманнинг барча масканларида, меҳнат жамоалари, маҳаллаларида кўтаринкилик билан давом этмоқда.