Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 164 пользователей Статистика телефон доверия


Мунис онахонлар ва хотин-қизлар иштирокида ифторлик ташкил э\тилди

×

 2023-04-03 12:35:05    158

Скачать PDF
Печать


Муборак Рамазон ойи – эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи. Бу  ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

 

Қува туманидаги маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида мулоқотлар қилинмоқда.

 

Ана шундай эзгу тадбирлардан бири “Тожимамат ота” тантаналар саройида тумандаги мўтабар онахонлар, фахрий аёллар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, отинойилар иштирокида ўтказилди.

 

Тадбир иштирокчилари дастурхонга ёзилган ноз-неъматлардан танаввул қилиб, аёл қадри улуғланган тинч ва осойишта кунларга шукона келтириб дуо-фотиҳалар қилдилар.

 

Албатта, фазилатли ойда амалга оширилаётган бу каби эзгу амаллар, қилинаётган дуолар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.