Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми

×

 2023-05-02 17:17:39    168

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.


Ҳусусан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров иштирокида Сўфи МФЙ ҳудудидаги 13-мусиқа ва санъат мактабида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов, туман прокурори О.Тошматов, туман ИИБ бошлиғи И.Хусанов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.


Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.


Қабул давомида мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.